Ўзбошимчалик билан тупроқ қазиб олиш ҳолати аниқланди

    Бўстонлиқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўзбошимчалик билан тупроқ қазиб олиш бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.Э." фермер хўжалиги раҳбари Ш.Р. ва “Б.С.” МЧЖ раҳбари В.Ф. ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мўлжалланган ер майдонидан ўзбошимчалик билан 24,6 минг куб метр тупроқ жинсларни қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 422,1 млн сўм зарар етказгани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11 моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229 моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates