Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Р.Э. содир этганлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи Р.Э., жабрланувчи Б.К.га қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк оператори“ сифатида таништириб, “СМС“ хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 8.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б,г“ бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.