Қайд этилишича, Андижон туманида яшовчи М.К. Хўжаобод туманидаги уйини Н.Р. ва унинг оила аъзолари яшаб туриши учун ижарага берган. Бироқ мулк эгаси хонадонини қайтариб олиш фурсати етганда уни қайтариб ололмаган.
Ушбу ҳолат судга оширилгач, Н.Р. ва унинг оила аъзолари М.К.га тегишли хонадондан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланди.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Суд қароридан сўнг, ўзганинг мулкини асоссиз тарзда эгаллаб олган оила вакиллари хонадондан мажбурий тартибда кўчирилди ва уй ўз эгасига топширилди.