Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

    Бугун Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи минтақаларидан бироз нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

    17 сентябрь куни ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

    18 сентябрь куни мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

    19 сентябрь куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даража, айрим жойларда 32 даражагача, кечаси +12…+17 даража иссиқ бўлади.

    16 сентябрь куни шимолий ва чўл зонасида шамол баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 16−17 сентябрь ва 19−20 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

    Пойтахтда 17 сентябрь куни куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 18−20 сентябрь кунлари ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 19 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Ҳаво ҳарорати кечаси +14…+17 даража, кундузи +26…+29 даража иссиқ бўлади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates