Ўзини ногирон кўрсатиб, тиланчилик қилган икки йигит қамалди

    Улар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик қилишган.

    Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди.

    Маълум қилинишича, асли бухоролик бўлган икки йигит соғлом бўлсада, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилишган. Улардан бири аравачада, иккинчиси унга ҳамроҳлик қилиб жамоат жойларида навбати билан тиланчилик қилишган.

    Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 188-3 моддаси (тиланчилик қилиш) 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates