Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади

    Ҳукуматнинг жорий йил 13 ноябрдаги 720-сон қарори билан «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

    Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.

    Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

    Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

    • янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
    • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
    • маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
    • тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
    • республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
    • маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

    Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates