«Ўзнефтегазинспекция» иссиқхоналар ҳолатини кузатиб боради

    Энергетика 29 октябр 2020 765

    Маълумки, табиий газ ҳам давлатимизга берилган табиат инъоми бўлиб, бугун бор эртага йўқ бўлиши мумкин. Шу сабабли ундан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

    Шунингдек, табиий газнинг физик ва кимёвий хусусиятларидан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумида транспортировка қилиш жараёнлари бир мунча мураккаблашиши сабабли, ушбу даврларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланади.

    Иссиқхона хўжаликлари фаолиятига келадиган бўлсак, бу ерда «Ўзнефтгазинспекция»нинг функцияси, янги ташкил этилган иссиқхона хўжаликларида энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги, куз-қиш мавсумида аҳоли газ таъминотига таъсир қилмаслиги учун саноат тармоқларига уланганлиги, лойиҳа техник ҳужжатлари ва ўрнатилган газ жиҳозларини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқлиги ҳамда захира ёқилғи хўжалиги билан таъминланганлигини жойига чиқиб кўздан кечиради, бироқ ҳеч қандай ҳужжат талаб қилмайди. Бу эса текшириш ҳисобланмайди.

    Энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш, ностандарт қурилмаларга нисбатан ёқилғи энергетика ресурсларини
    10-15 фоизгача иқтисод қилади. Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминотидаги кўзда тутилмаган фавқулодда ҳолатларда тадбиркор ўзининг етиштираётган маҳсулотини сақлаб қолиш учун зудлик билан захира ёқилғидан фойдаланишга тайёр туриши лозим.

    Ўтган даврларда 1 гектар майдонга эга бўлган иссиқхонани иситиш учун ойига ўртача 50 – 60 минг метр куб табиий газ сарфланган бўлса, бугунги кунда энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда 35-40 минг метр куб сарфламоқда.

    Бундан ташқари, ўрганишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатганки, экин тури ва майдони (1 гектар учун), маҳсулот етиштириш технологияси (гидропоника) ҳамда табиий шароити бир хил бўлган ҳудуддаги иссиқхона хўжалигида мавсум давомида помидор маҳсулотини етиштириш учун умумий сарф харажатлар калькуляциясида табиий газ ва кўмир ёқилғисини улушини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилганида, кўмир ёқилғисида маҳсулот етиштириш табиий газга нисбатан 33 фоизга арзон тушиши ёки мавсум давомида 220 миллион сўм қўшимча даромад келтириш имконияти юзага келиши кузатилган.

    Бироқ, шиддатли ривожланиш кетаётган бугунги даврда, бутун дунё мамлакатларида табиий газга бўлган муносабат тубдан ўзгарган, яъни ундан тўлиқ хом-ашё сифатида фойдаланишга ўтилган.

    Чунки, табиий газни ёқилғи сифатидан фойдаланишдан кўра, хом ашё сифатида фойдаланиб, қиймати юқори бўлган бир мунча маҳсулотлар олиш имконияти яратилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сонли «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, энергиянинг муқобил манбалари, энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини яратиш асосий йўналиш этиб белгиланган.

    Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида барча талаблар яъни, олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш, газ ҳисоблаш ускуналарига қўйилган талаб, захира ёқилғи хўжалиги, лойиҳа техник ҳужжатлари ва технологик асбоб-ускуналарга бўлган талаблар яққол кўрсатиб ўтилган.

    «Ўзнефтегазинспекция» матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates