ЎзРВБ аъзолари қаторига 4 та брокерлик компанияси қўшилди

    Молия 2 феврал 2024 993

    “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ (ЎзРВБ) 4 та янги брокерлик компаниясини “В” тоифаси бўйича биржа аъзоси сифатида қабул қилди:

    • “Leader Finance Capital”;
    • “Premium Finance”;
    • “Satori Capital”;
    • “Toshkent Investitsiya Majmui”.

    “В” тоифаси ЎзРВБ аъзоларига биржа савдоларида иштирок этиш ва давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) бозорида операцияларни амалга ошириш, шу жумладан РЕПО бўйича битимларни тузиш имконини беради.

    Янги аъзоларни ҳисобга олган ҳолда, ЎзРВБ савдо иштирокчиларининг умумий сони 42 тага етди.

    Эслатиб ўтамиз, ЎзРВБ аъзолиги учун тўлов талаб этилмайди.

    ЎзРВБ аъзолиги туфайли мамлакатимизнинг фонд бозори брокерлари ДҚҚ бозоридаги иштирокини кенгайтириш ва биржа маҳсулотларининг кенг ассортименти тақдим этилган бозорда ликвидликни бошқариш имкониятига эга бўладилар.

    Янги аъзоларнинг қабул қилиниши брокерлар орасида ЎзРВБ тобора оммалашиб бораётганидан далолат беради. Бунга бир қатор омиллар, жумладан савдонинг шаффофлиги ва самарадорлиги, биржанинг ривожланган инфратузилмаси ва биржа савдоларида иштирок этиш учун қулай шарт-шароитлар ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates