ЎЗХДП янги ташаббусларни илгари суришга тайёрланмоқда

    Мамлакатимизда 20 октябр 2023 858

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда партия фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари, Марказий Кенгаш, минтақавий кенгашлар раҳбар ва масъул ходимлари, туман (шаҳар) кенгашлари раислари иштирок этган йиғилишда партия фракциясининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилиниб, ижтимоий соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, сайловчилар билан мулоқотни кучайтириш, фуқароларни ўйлантириб келаётган тизимли муаммоларни ечиш, ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини олиб боришга устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

    Йиғилишни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов очиб, партия фракцияси эришган натижалар ва олдинда турган янги вазифалар ҳақида гапирди. Хусусан, партия ташаббуси билан қатор қонун лойиҳаларида электорат манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар акс этишига эришилди. Натижада пенсия олувчи фуқароларнинг моддий фаровонлиги янада ошди. Ерга оид муносабатларда ижтимоий адолат тамойили кучайтирилди, педагоглар ижтимоий ҳимояси кафолатини мустаҳкамлаш, лицензиялаш ва рухсат бериш жараёнларида очиқликни таъминлаш борасида меъёрлар ҳаётга жорий этилмоқда.

    Таъкидланганидек, қонун лойиҳаларини «марказ – вилоят – туман» тизими асосида партия қуйи бўғинларида ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларида муҳокама қилиш, уларнинг таклифларини олиш борасидаги ишлар давом эттирилиб, 30 дан ортиқ қонун лойиҳасининг жойлардаги муҳокамаси ташкил этилди. Партия фаоллари ва кенг жамоатчиликдан 200 га яқин таклифлар шакллантирилиб, қонунларни такомиллаштириш жараёнида фойдаланилди. Жойлардан олинган таклифлар қонунлар тўғридан-тўғри ишлашига, шу билан бирга, ҳудудлардаги муаммолар ечимини қонунан ҳал этишга хизмат қилаётганлиги эътироф этилди.

    Партия дастурий мақсадлари билан боғлиқ масалаларни жойига чиқиб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан бирга ўрганиш амалиёти кенгайтирилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 15 та олий таълим муассасасидаги талабалар турар жойларининг моддий-техник ҳолати ўрганилиб, фракциянинг кенгайтирилган мажлисида мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари билан муҳокама якунлари бўйича аниқ натижаларга эришилди.

    Жойларда бирламчи тиббий хизматлар сифати яхшиланишига эришиш, бандлик дастурларининг бажарилиши, яратилаётган иш ўринларининг барқарорлиги бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш фракция аъзоларининг доимий эътиборидаги масалалар бўлиб турибди.

    Йиғилишда эришилган қатор ютуқлар эътироф этилган ҳолда, партия олдида қонун ижодкорлиги жараёнида таҳлилий фаолиятни янада кучайтириш, кенг қамровли фракция позициясини ишлаб чиқиш ва қатъий ҳимоя қилиш борасида муҳим вазифалар турганига эътибор қаратилди.

    Партия Марказий Кенгаши томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида 10 муҳим йўналишда жамоатчилик назоратини ташкил этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

    Хусусан, ҳудудларда 2023 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини, соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини, марказий кўчаларнинг чорраҳаларида кўриш имконияти чекланганлар учун қулайликлар яратилиши ҳолати, кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўп қаватли уйларнинг қиёфасини янгилаш, пиёдалар йўлаклари, коммуникация тармоқларини таъмирлаш ишларини ўрганиш каби янги вазифалар қўйилди.

    Электорат манфаатлари билан боғлиқ долзарб масалаларни таҳлилий ўрганиш, муаммоли ҳолатларга ечим топиш бўйича партия позициясини билдириш, кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида янги ташаббусларни илгари суриш бўйича пресс-клублар ташкил этиш борасида вазифалар белгиланди.

    Хусусан, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида субсидия ажратилиши, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган аҳоли ва ёш оилаларга яратилаётган имкониятлар, минимал истеъмол харажатлари билан боғлиқ камчиликлар таҳлили каби электорат манфаатларига доир масалалар белгилангани қайд этилди.

    Шунингдек, мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитувини ташкил қилиш, доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритишда партия гуруҳларига зарур услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб бориш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда бевосита жойларга чиққан ҳолда, ижтимоий масалаларни ўрганишни тизимли давом эттириш кераклиги, “Депутат – маҳаллада”, “ЎзХДП сизга кўмакчи!” сингари лойиҳаларни самарали амалга оширишга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, электорат манфаатларига дахлдор долзарб масалаларнинг қонуний ечимига оид конструктив таклифларни ишлаб чиқиш, муҳим аҳамиятга эга масалалар юзасидан кенг қамровли фракция позициясини ишлаб чиқиш ва уларни жамоатчиликка маълум қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидланди.

    2023-2024 йилларда партия электоратини ўйлантираётган масалалар ечими юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган қонунчилик ташаббуслари ҳақида сўз юритилди.

    Жумладан, Ўзбекистон ХДП фракцияси партия Сайловолди дастурида белгиланган ғоялар асосида эр ёки хотин вафот этганда ҳамда вафот этган шахс кўпроқ пенсия олган тақдирда ушбу пенсияни уни ҳаёт бўлган турмуш ўртоғига ўтказиб бериш, яъни пенсияни алмаштириш тартибини жорий этиш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уй-жойлар қурилишида аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилиш, дорихоналар фаолиятини тартибга келтириш ҳамда электорат манфаатларига хизмат қилувчи бошқа йўналишлардаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилаётгани хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Йиғилишда илгари сурилган таклифларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш, электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates