баннер
23 апр 2025
21:44

    Хонқаликлар йўл сифатидан норози

    Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Дургадик» маҳалласидан ўтган 4К-965 йўлининг бошланғич 5 километргача бўлган қисми таъмирталаблиги ижтимоий тармоқларда эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Фуқаролар йўлдан ҳаракатланиш қийинчилик туғдираётгани, қаттиқ чанг-тўзон кўтарилаётганидан норози бўлиб, шу билан бирга, «Обод маҳалла» дастурига кўра йўлни таъмирлашга ажратилган маблағлар мақсадсиз ишлатилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида эътирозлар билдирмоқда.

    "Хоразм вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи раҳбари Раҳимберган Юсупов ички йўл билан боғлиқ ҳолат бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўраб, Хонқа туман ҳокими У.Ж. Давлатовга депутатлик сўрови юборди", дея хабар беради ЎзХДП ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech