Аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни нимадан иборат?

    Бугунги кунда ХДП “Аёллар қаноти” ўз атрофига 290 минг нафарга яқин хотин-қизни бирлаштирган, яъни жами аъзоларнинг 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

    2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ҳамда гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда "Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли" мавзусида конференция ўтказилди.

    Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳамда туман, шаҳарлар кенгашлари ходимлари, шунингдек, маҳаллий кенгаш депутатлари, партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари иштирок этишди.

    Ўзбекистон ХДП “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Асатова тадбирни очар экан, гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида белгиланган вазифаларнинг Ўзбекистон ХДПда бажарилиш ҳолатига тўхталди. Қайд этилишича. бугунги кунда “Аёллар қаноти” ўз атрофига 290 минг нафарга яқин хотин-қизларни бирлаштирган. Яъни жами аъзоларнинг 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Партия тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар аёллар эса 42 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП дан сайланган депутатларнинг 50 фоизи, маҳаллий кенгашлар депутатларининг эса 30 фоизи хотин-қизлардан иборат. Келгуси сайловларда ҳам хотин-қизларнинг номзод сифатида иштирокини ошириш мақсадида ҳозирги кунда 4000 нафарга яқин партия сафидаги фаол, ташаббускор хотин-қизлардан иборат захира кадрлар рўйхати шакллантирилган.

    Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва улар ижросини таъминлашда сиёсий партиялар, партия гуруҳлари билан келгусида жойларда ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар ҳақида гапирди ва бу борада муҳим тавсиялар берди.

    Оила ва хотин қизлар қўмитасининг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ўғилой Уразова хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда сиёсий партияларнинг ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари ҳақида ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

    Тадбирда сўзга чиққанлар, партиямиз электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб – қувватлаш, уларни ижтимоий-сиёсий фаол шахсга айлантириш, шунингдек, захирадаги фаол хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида тизимли ўқувлар ташкил этиб бориш ва бошқа бир қатор таклифларни беришди.

    Мулоқот савол-жавоб, фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсияга бой тарзда ўтди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates