Паҳлавон Маҳмуд издошлари “Ичан-қалъа” да беллашди

    Маданият 13 апрел 2022 1850

    “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонасида кураш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

    Туризм, маданият ва спорт ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Агросаноат касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ичан-Қалъа музей-қўриқхонаси вилоят кураш федерацияси билан ҳамкорликда Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб кураш мусобақаси ўтказди.

    Мусобақа Ота-дарвоза олди майдонида ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида бошқа вилоят ва республикалардан келган меҳмонлар Ичан-Қалъа мажмуаси билан яқиндан танишдилар.

    – Кураш мусобақасининг “Ичан қалъа”да ўткзилишида катта маъно бор, – дейди мазкур тадбир ташкилотчиси Шокир Мадаминов. – Туризм кундан-кун ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ўзбек курашининг довруғи оламга ёйилишини, қадриятларимиз ва анъаналаримизга бўлган қизиқиш янада ортишини истаймиз.

    Шу куни эрта тонгда самолётда Хива томон учиб келган испаниялик сайёҳ Луис Ганснинг айтишича, ўзбек юртининг бошқа ҳеч қайси юртга ўхшамайдиган сеҳри ва жозибаси бор.

    Тадбир сўнггида ғолиблар Туризм, маданият ва спорт ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates