Пандемия 2022 йилда ҳам тугамаслиги мумкин

    Aгар дунёда коронавирусга қарши эмлашнинг амалдаги даражаси сақланиб қолса, пандемия 2022 йилда тугамайди.

    Вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази “Вектор”нинг Екатеринбургдаги филиали раҳбари Aлександр Семёнов шу ҳақда сўз юритаркан, пандемиянинг тугаши ҳақида гапиришда жуда эҳтиёткор бўлиш кераклигини таъкидлади.

    “Дунё бўйлаб эмлашнинг жуда паст кўрсаткичи сақланиб қолар экан, биз 2022 йилда ҳам пандемияга қарши курашамиз ва эмлаш билан уни тугатиш имкониятига эгамиз”, дея иқтибос келтиради РИA Новости Семёнов интервьюсидан. Унинг таъкидлашича, агар вакцинация жараёни тезлаштирилса, пандемия анча тез тугайди.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўтган йиллар тажрибаси, масалан Гонконг гриппи пандемия жараёнини якунлаш учун икки-уч йил вақт кераклигини кўрсатади ва бу биринчи навбатда оммавий иммунитет шаклланиши тезлигига боғлиқ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates