Пандемия даврида қиличбозликни қўллаб-қувватлашга оид 1 миллион долларлик режа эълон қилинди

    Спорт 11 июл 2020 1348

    Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) ушбу спорт турини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион долларлик режасини эълон қилди.

    Қиличбозликни ривожлантириш учун жорий этилаётган йиллик дастурларга қўшимча равишда бу лойиҳа 2020 йилда ушбу спорт турини фақатгина қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади. Бошқа одатдаги йилларда эса бу маблағга ёзги олимпия ўйинларини ташкил этиш мумкин эди.

    У тўртта асосий элементдан иборат:

    1. Барча федерациялар ва конфедерацияларга 4,200 АҚШ доллари миқдоридаги эксклюзив маблағ тақдим этилди, шунингдек, FIEнинг 2020 йилга йиллик аъзолик бадали бекор қилинади.

    2. 2020 йил январь-март ойлари, шунингдек, 2020-2021 йиллардаги мусобақалар мавсумини ташкил этиш учун барча тўловлар бекор қилинади.

    3. Ҳар бир федерацияда битта қиличбознинг 2021 йилда ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларида иштирок этишини таъминлайдиган молиявий грант дастлаб, 2020 йилда ўсмирлар ва курсантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун ажратилган эди, улар бекор қилинади.

    4. 2019–2020 мусобақалар мавсумига номзод бўлган судьялар учун «эксклюзив тақсимот». Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE)нинг 2020 йилга йиллик аъзолик бадали бекор қилинади.

    FIE президенти Алишер Усмонов шундай деди:

    “Бизнинг дунёмиз улкан тиббий, иқтисодий, жисмоний ва психологик оқибатларга олиб келадиган COVID-19 пандемияси билан таҳдид қилмоқда. Қиличбозлар ва федерациялар барча ҳаракатларни кескин тўхтатишга мажбур бўлишди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ушбу оғир даврни енгиб ўтиш учун, биз 2020 йилда 1 миллион Швейцария франки миқдорида қўллаб-қувватлаш режасини қарор қилдик.

    Ўзининг узоқ ва улуғвор тарихи давомида ўзига хос Олимпия спорт турларидан бири бўлган қиличбозлик қийин тўсиқларни енгиб ўтди.

    FIE спортчиларимизни ва бутун ташкилотни ҳимоя қилиш, бўлажак мусобақалар хавфсизлигини таъминлаш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.

    Қиличбозлар сифатида биз бошимизга бош кийим кийиб ва ниқоб тақиб, келажакка биргаликда қараймиз,” — дейди FIE президенти.

    FIE президенти Алишер Усмонов 2008 йилда сайланганидан бери ушбу спортнинг асосий молиявий ҳомийси бўлди. 2008 йилда Парижда бўлиб ўтган Конгрессда FIE президенти бўлган франциялик Рене Рошадан кейин, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Усмонов юқори лавозимларда ишлаган вақтида ўзи шуғулланган спорт турига катта саховат кўрсатди.

    Масалан, 2018 йилда қиличбозлик спорти федерациясига 2.9 миллион АҚШ доллари Алишер Усмонов томонидан тақдим этилган. 2020 йилдан кўзланган дастлабки даромад 22,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиши керак эди. Ундан 5,25 миллион АҚШ доллари Усмонов томонидан тикилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates