Пандемия туфайли “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастурининг қайси бандлари бажарилмай қолмоқда?

    Долзарб 7 июл 2020 1476

    “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан ушбу ҳафтадан бошлаб жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастури тарғиботига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди. 

    Кампания доирасида Давлат дастурининг ижро этилиши бўйича туркум халқаро онлайн тадбирлар ҳамда қизғин муҳокамаларга бой бўлган ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш режлаштирилган.

    Ўтказиладиган тадбирларда бу муҳим дастуриламал ҳужжатнинг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигини оширишда тутган ўрни, ярим йиллик ижроси сарҳисоби, пандемия вазияти туфайли бажарилмай қолган бандларни амалга ошириш чоралари, йил охирига қадар белгиланган вазифалар муҳокама қилинади ҳамда уларни самарали амалга ошириш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилади.

    5 кун ва 5 устувор йўналишни қамраб олган мазкур медиа-кампанияни 2020 йилнинг 7 июль куни соат 15:00 да Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши – Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари юзасидан ташкил этиладиган халқаро онлайн анжуман очиб беради.

    Виртуал мулоқотда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этади. Барча тадбирлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида синхрон таржима орқали олиб борилади. Сиз ҳам events.strategy.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates