Панжоб провинциясида сув тошқинлари 4,4 млн.дан ортиқ одамга зарар етказди

    Покистоннинг Панжоб ҳудуди ҳануз ҳалокатли сув тошқинларидан азият чекмоқда. Юзлаб қишлоқлари сув остида қолди.

    Вилоят табиий офатларни бошқариш бошқармаси (PDMA) маълум қилишича, табиий офат 4,4 миллиондан ортиқ одамга ҳам таъсир кўрсатди.

    Рави, Сутлеж ва Ченаб дарёларида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида юзага келган тошқинлардан провинция бўйлаб 4500 дан ортиқ қишлоқлар зарар кўрган.

    Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 2,45 миллионга яқин одам хавфсизроқ ҳудудларга эвакуация қилинган.

    Жабрланган ҳудудларда жами 396 та ёрдам лагерлари ташкил этилган, 1,9 миллионга яқин чорва моллари эвакуация қилинган.

    Расмий статистик маълумотларга кўра, 26 июндан бери мамлакатда мавсумий ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 956 киши ҳалок бўлган, 1060 дан ортиқ киши жароҳат олган. Мамлакат бўйлаб 8400 дан ортиқ уй вайрон бўлган ёки шикастланган, 6500 дан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Панжоб провинциясида сув тошқини хавфи туфайли 25 минг киши эвакуация қилинган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates