Пара академик эшкак эшиш. Париж-2024 га илк лицензия қўлга киритилди

    Жорий йилнинг 3-10 сентябрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Мазкур мусобақада PR1M1X классида яккалик баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Холмурод Эгамбердиев “B” финалда 09:14:79 вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.

    Бу муваффақият ҳамюртимизга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни тақдим қилди.