Эркаклар ўртасида F36/37 классида диск улоқтириш баҳсларида Шахбоз Ражаббоев 41,35 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, худди шу йўналишда кумуш медаль ҳам ҳамюртимизга насиб этди. Аниқроғи, Ҳайрулло Мадаминов 38,44 метр натижа билан 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, эркаклар ўртасида F32/33 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган вакилимиз Жасур Хўжаев 10,60 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасида Т13 классида узунликка сакраш йўналишида Дониёр Ахмедов 5,95 метр натижа қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида Т11 классида 200 метрга югуриш баҳсларида қатнашган Асила Мирзаёрова 28,07 сония вақт билан кумуш медални қўлга киритди. Худди шу йўналишда Т12 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 29,73 сония натижа билан бронза медалига эга чиқди.
Шунингдек, эркаклар ўртасида F46 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган вакилимиз Мусулмонқул Ахмедов 12,07 метр натижа қайд этди ва бронза медали соҳиби бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Иззат Турғунов ҳамда Асила Мирзаёрова ўзларининг асосий йўналиши ҳисобланган узунликка сакрашдан ташқари биринчи марта югуриш баҳсларида ҳам иштирок этди ва ижобий натижалар кўрсатди.
Шу тариқа делегациямиз “Italian Open 2022” халқаро Гран-Присини 17 та медаль билан якунлади. Шулардан 6 таси олтин, 5 таси кумуш ва 6 таси бронза.
Олтин
Иззат Турғунов (2 та)
Маҳлиё Акрамова (1 та)
Дониёр Ахмедов (1 та)
Ёқутхон Холбекова ( 1та)
Шахбоз Ражаббоев (1та)
Кумуш
Дониёр Аҳмедов (2 та)
Ҳайрулло Мадаминов (1 та)
Жасур Хўжаев (1 та)
Асила Мирзаёрова (1 та)
Бронза
Жамолиддин Акобиров (2 та)
Асила Мирзаёрова (2 та)
Ёқутхон Холбекова (1 та)
Мусулмонқул Аҳмедов (1 та)