Пара енгил атлетикачиларимиз ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келди

    Хабарингиз бор, Франция пойтахти – Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Юртимиз вакиллари мазкур муҳим мусобақада 17 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 8-ўринни қўлга киритди.

    Бугун тунда жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келди.

    Спортчилар Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, қўмита мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates