Беларуслик машҳур пара атлет ташрифнинг илк кунида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди. Алексей Талай бу ерда пара спортчилар билан учрашиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Aлексей Талай ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Aзиз Камилов билан ҳам учрашди.
Таъкидлаш керакки, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро форумлар саройида Aлексей Талай иштирокида мотивацион учрашув ўтказилиши режалаштирилган.