Паралимпия олови Франция шаҳарлари бўйлаб саёҳатни бошлади

    Британияликлар Паралимпия машъаласини франциялик спортчиларга топширди. Ўн икки машъала Франция шаҳарлари бўйлаб саёҳатни бошлади.

    Сток Мандевил қишлоғидаги машъалачилар ярим йўлда франциялик ҳамкасблари билан учрашишди. Улар орасида Паралимпия ҳаракати ва биринчи Паралимпия ўйинлари асосчиси Людвиг Гуттманнинг невараси Лора Миллс ҳам бор.

    Кале коммунасидаги туннелнинг шарқида яна 11 та машъала ёқилди. Паралимпия машъаласи эстафетасига имкон қадар кўпроқ французларни жалб этиш ва ногиронлар ҳаётига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида машъалачилар Франция шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишди.

    Ушбу маросим 28 август куни Парижда якунланади. Шу куни Паралимпия ўйинларининг бош машъаласи ёқилади. Спорт мусобақалари 8 сентябрга қадар давом этади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates