Париж Олимпиадаси иштирокчиси Cитора Турдибекова "Жасорат" медали билан мукофотланди

    Президент Фармонига кўра, Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи Ситора Турдибекова "Жасорат" медали билан мукофотланди.

    "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

    Унга кўра, Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси Ситора Турдибекова "Жасорат" медали билан мукофотланди.

    Аввалроқ Ситора Турдибековага Олимпия ўйинларида иштироки учун тадбиркор тамонидан 1 хонали уй совға қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Эслатиб ўтамиз, Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates