«PASHA Holding» компанияси билан ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 20 феврал 2024 1440

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Озарбайжоннинг «PASHA Holding» компанияси бош директори Жалал Гасимов билан учрашув ўтказди.

    Унда компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ва ҳамкорлик бўйича потенциал лойиҳалар муҳокама қилинди.

    Учрашувда IT Park томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

    Шунингдек, холдинг томонидан молиялаштириладиган бизнес турлари ва компаниялар тўғрисида ахборот берилиб, IT-стартаплар, кўчмас мулкка ўз маблағларини йўналтириш ва Ўзбекистонда йирик IT-компаниялар билан алоқа ўрнатиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

    Ўз навбатида, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги компаниялар учун дастурлар, уларни ҳамкорлар орқали халқаро бозорларда илгари суриш бўйича масалаларга эътибор қаратилди, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: 2006 йилда ташкил этилган «PASHA Holding» Озарбайжоннинг Боку шаҳрида жойлашган машҳур инвестиция компаниясидир. Компания асосан банк ва молия, суғурта, ахборот технологиялари, чакана савдо, қурилиш, меҳмондўстлик, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулкни ривожлантириш ва туризм каби турли соҳаларга эътибор қаратган компания ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates