Умуммиллий Лидер портрети туширилган почта маркаси Озарбайжон Республикаси Президенти томонидан 2023 йилнинг «Ҳайдар Алиев йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ишлаб чиқарилди.
«Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллиги» деб номланган почта маркаси Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон музейларига, ҳар икки мамлакатнинг давлат ва ҳукумат вакилларига юборилиб, Ўзбекистонда ички ва халқаро муомалага чиқарилади.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонда Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган бир қатор тадбирлар давом этиб, Умуммиллий Лидернинг бой меросини тарғиб қилиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, яқин кунларда Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиевга бағишланган ўзбек тилидаги асар нашр этилиб, Ўзбекистоннинг етакчи университетларидан бирида Ҳайдар Алиев аудиториясининг очилиши режалаштирилмоқда.