Озарбайжон фахрий консули Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрди

    Халқаро ҳамкорлик 29 феврал 2024 928

    Жорий йил 28 февралда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков ва Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги консуллигининг вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга консулликнинг фахрий консули Кянан Жалилов бошчилик қилди.

    Озарбайжон фахрий консули Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрди

    28 февралда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков ва Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги консуллигининг вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга консулликнинг фахрий консули Кянан Жалилов бошчилик қилди.

    Меҳмонларни самимий қарши олган Ш.Умурзаков пойтахтимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ҳақида маълумот берди. Асосий мақсадлар — барқарор иқтисодиётни шакллантириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, жамиятда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, яқин келажакда туризм, инфратузилма, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш соҳаларида қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилгани ҳақида сўз юритди.

    Кянан Жалилов, ўз навбатида, учрашув учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишдан манфаатдорлиги ҳақида маълумот берди.

    Учрашув якунида томонлар самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳар икки томон ишбилармон доиралари билан мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates