Сенат Раиси Осиё Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси билан учрашди

    Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот аввалида томонлар икки давлат раҳбарларининг очиқ ва ишончли муносабатлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларнинг ривожланишида мустаҳкам асос бўлаётганини айтиб ўтди.

    Учрашувда юқори даражадаги икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича парламентларнинг ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Шунингдек, Саҳиба Гафарова Ўзбекистон ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилаётган Осиё хотин-қизлари форуми аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришда муҳим майдон бўлишини таъкидлаб, форум ишига муваффақият тилади.

    Учрашув сўнггида томонлар икки давлат тадбиркор аёллари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга, ёш парламентарийлар мулоқотини жадаллаштиришга келишиб олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates