«Azersun Holding» билан ҳамкорлик тажриба ва инновациялар алмашишда акс этади

    Агросектор 19 март 2024 998

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Azersun Holding» (Озарбайжон) бошқаруви раиси ўринбосари Саваш Ўзан билан учрашди.

    Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Суҳбатда ўзаро ҳамкорликни, жумладан, тажриба ва инновацияларни алмашиш орқали амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

    Учрашув якунига кўра томонлар келгусида амалга ошириладиган тадбирлар борасида келишувга эришдилар ва муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Azersun Holding — бу озиқ-овқат саноати соҳасида етакчи Озарбайжон компанияларини бирлаштирган йирик холдинг ҳисобланади. Компания томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортиқ корхона фойдаланишга топширилган. Холдинг Озарбайжон ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг катта қисмини қондиради ва 40 дан ортиқ мамлакатларга маҳсулот экспорт қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates