Пахтачилик қаҳрамонлар ҳолидан хабар олинди

    Ҳарбий 4 май 2021 583

    Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб, шу кунлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига алоҳида меҳр-мурувват, эътибор қаратилади.

    Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари вакиллари ҳамкорликда уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларининг хонадонларида бўлиниб, уларнинг ҳолидан хабар олишмоқда. Шунингдек, фахрийлар ҳамда оила аъзоларининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб, қисқа фурсатларда ушбу масалаларни ҳал қилиш чораларини кўришмоқда.

    Илк ташриф Пахтачилик қаҳрамонларимиз хонадонига бўлди. Маълумки, Иккинчи жаҳон урушида Пахтачи туманидан 6039 нафар ўғлон иштирок этган. Уларнинг 2362 нафари яқинлари бағрига қайтиб келмаган. Бугунги кунда туманда 2 нафар уруш қатнашчилари ҳаёт холос. Бири Дўнг маҳалласида яшовчи 96 ёшли Тухли бобо Одилов бўлса, иккинчиси Боғолони маҳалласида истиқомат қилаётган 96 ёшли Ғаффор бобо Сафаровдир.

    Яқинда туман Давлат хизматлари маркази ва 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди, хизматлар бўйича эҳтиёжлари бор ёки йўқлигини ўрганишди. Уруш ва меҳнат фахрийларини яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни ва иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлашди. Отахонлар ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб беришди.

    Мазкур йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.

    ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates