Педагогик диагностика бўйича ўқув қўлланма чоп этилди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари пойтахтимиз ва Навоий шаҳри педагогика ОТМлари профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида “Педагогик диагностика” номли ўқув қўлланма тайёрланди.

    Нашр этилган қўлланмада ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнида педагог диагностик фаолиятининг мақсади, вазифалари, мазмуни, уни ташкил этишнинг умумий ва махсус тамойиллари, методлари, ўқувчиларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уларда маънавий-аҳлоқий ва ижтимоий сифатларнинг тарбияланганлиги даражасини аниқлаш йўллари ва воситалари ҳавола этилган.

    Китоб 156 бетдан иборат бўлиб, ўз ичига учта бобни олади. Булар — педагогик диагностиканинг илмий-назарий асослари, таълим муассасасида ўқитувчининг диагностик фаолияти, педагогик диагностика методларидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates