Педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлашни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилади

    Мамлакатимизда 17 феврал 2023 1015

    Жорий йил 16 февралда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли доимий комиссия раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида муҳокамаси режалаштирилаётган қонунлар кўриб чиқилди. Жумладан, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунга қадар давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиб, маъмурий ва фуқаролик ишларида назарда тутилмаганлиги, юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этишнинг шаффоф механизми жорий этилмаганлиги, шунингдек, ушбу соҳани мувофиқлаштирувчи ягона органнинг белгиланмаганлиги кам таъминланган фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган малакали юридик ёрдамдан тўлиқ фойдалана олмаслигига, коррупциявий омиллар пайдо бўлишига олиб келиб, бюджет маблағларининг сарфланиши устидан самарали назорат ўрнатилишига тўсқинлик қилаётган эди.

    Сенаторлар томонидан ушбу Қонун нафақат юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф этишга қаратилганлиги билан, балки инсон ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш, фуқароларга суд жараёнларида ишончли ҳимояланиш имкониятини яратиши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

    Яна бир муҳим қонун «Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун қизғин муҳокама этилди.

    Мажлисда педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш ҳолатлари оз бўлсада, аммо учраб турганлиги таъкидланди. Жумладан, педагог ходимлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларни ҳал этиш учун тузилган кўплаб ишчи гуруҳлар таркибига асоссиз киритилаётганлиги, улардан турли ҳисобот ва маълумотлар талаб этилаётганлиги қайд этилди.

    Мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритиляпти.

    Муҳокамалар давомида вазирлик ва идора масъуллари, Ёшлар парламенти аъзолари мазкур қонунлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

    Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates