Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда.
"Вазият юзасидан Бош Прокуратура раҳбарияти билан гаплашдим, ҳолат айни дамда назоратга олинган ва ўрганилмоқда. Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан педагог ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтаман.
Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис барчадан жумладан, мутасадди раҳбарларимиздан бугун Давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш Давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бу борада, энг аввало, ўзимиз ўрнак кўрсатишимизни сўраб қоламан", дейилади баёнотда.