Ўқитувчилар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз йиғиш учун мажбурланяптими?

    Таълим 24 март 2023 2158

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фақат ташаббусга асосланиши, бунда ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмаслигини таъкидлаб чиқди.

    Маълумки, 2021 йилда тажриба тариқасида бошланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ўтган 2 йил давомида халқимиз томонидан илиқ қабул қилинди. Бугунги кунда юртдошларимиз ўз ҳудудидаги ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалаларни “Open budget” порталига жойлаб, имкон қадар кўп овоз йиғиш орқали ушбу ташаббусда ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилишмоқда.

    Ушбу порталга жойланаётган ижтимоий лойиҳалар орасида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини таъмирлаш ишлари ҳам етакчилик қилади. Албатта, ушбу жараёнда ўқитувчилар, ўқувчилар ҳатто ота-оналар ҳам ташаббус кўрсатиб, ўзлари меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёки фарзандлари таҳсил олаётган таълим даргоҳини обод қилиш учун зарур овоз беришда шахсий ташаббус кўрсатмоқда.

    Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда.

    Айни дамда “Вазирга мурожаат” порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаганлигини маълум қиламиз.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

    "Ҳурматли ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари!

    Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09)га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилиши таъминланади" дейилади вазир муносабатида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates