Ҳайдовчи ўқув муассасасига адвокатнинг болаларини олиб келган эди.
Выбогрское шосседаги 622-сонли гимназия ёнида эркак кишига киллер ўқ узди. Маълум бўлишича у петербурглик адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлар экан.
Болаларни гимназияга 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Рустамбек А. Қора рангли Toyota Camry автомашинасида олиб келди. Кейин петербурглик адвокат ҳайдовчиси болаларни ўқув муассасасига кузатиб қўйиш учун машинадан тушди. Ҳайдовчи автомобилга қайтиб келаётганида киллер Макаров тўппончасидан унинг калласининг орқа томонига отди. Биздаги дастлабки маълумотларга кўра киллер адашган: унинг мақсади ҳайдовчини отиш эмас эди.
Ҳозирги пайтда шу нарса маълумки, жабрланган шахс нафас оляпти, лекин ҳушини йўқотган. Болалар эса жабрланмаган. Гимназияда дарслар одатдагидек давом этяпти. Ҳодиса жойида тезкор хизмат иш олиб боряпти, деб хабар беради 78.ru.
Эркакни отган киллер қидирувда. Полиция ҳодиса жойида Макаров тўппончасига тегишли бир дона 9 миллиметрли гильзани топишга муваффақ бўлди.
78.ru гувоҳлар билан суҳбатлашди. Қайси томондан отилганини аёл кўрмаган. Унинг сўзларига кўра,бир эркак киши бир кичкина қизча билан машинага ўтирган.
— Мен у одам (киллер, таҳририят изоҳи) қочди, лекин мен уни аниқ англай олмадим, чунки йиқилган одамга қараб қолгандим, — деб тушунтирди гувоҳ аёл.
Аваль полициячилар етиб келди, кейин эса тез ёрдам. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, яраланган эркак комада экан.