PIIMA ва Cambridge Assesment International Education икки томонлама ҳамкорликни давом эттиради

    PIIMA ва Cambridge Assesment International Education 2020-2021 ва 2021-2022 ўқув йилларидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) Президент мактабларида таълим тизимини такомиллаштиришда Cambridge Assesment International Education (Буюк Британия) ташкилоти билан ҳамкорлик қилишни давом этади.

    PIIMA ва Cambridge Assesment International Education 2020-2021 ва 2021-2022 ўқув йилларидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

    Имзоланган шартнома доирасида Cambridge Assesment International Education Президент мактабларига иқтидорли болаларни танлашда ва Президент мактабларига қабул жараёнини холислигини таъминлашда иштирок этади.

    Ўқитувчилар ўқув муассасаларида таълим сифатини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Икки томон ҳамкорлик доирасида Президент мактабларининг маҳаллий ва хорижлик ўқитувчиларининг малакасини оширишга қаратилган тренингларни ташкил этиш режалаштирилган.

    Шу билан бирга Cambridge Assesment International Education Президент мактабларини такомиллаштириш ва мактаб бошқарувини ривожлантириш бўйича хизматларни ҳам кўрсатиши назарда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз, Cambridge Assesment International Education ташкилоти билан Президент мактабларини ташкил этиш ва ўқув жараёнини шаклантириш бўйича 2019 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

    2019 йилда Cambridge Assesment International Education ташкилоти вакиллари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларига қабул имтиҳонларини ташкил этиш ва холислигини назорат қилишда кўмак берди.

    Буюк Британия ташкилоти 2019 йилнинг август ойида Президент мактаблари ўқитувчилари учун таълим жараёни ва таълим сифатини таъминлаш бўйича семинарлар ўтказди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates