Покистонда зилзила пайтида 200 нафардан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Покистоннинг Карачи шаҳридаги Малир тумани қамоқхонасидан кичик зилзила пайтида эвакуация қилинган 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди.

    Бу ҳақда Покистон ОАВлари маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

    Қайд этилишича, полиция ҳудудни ўраб олган, оқибатда 78 маҳбус қўлга олинган, отишмада бир киши ҳалок бўлган. Уч нафар хавфсизлик ходими яраланган.

    Воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган. Ҳаммаси бўлиб 2000 га яқин маҳбус эвакуация қилинган, улардан 213 киши қочишга муваффақ бўлган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates