Покистоннинг Эронга йўллаган ракета зарбалари оқибатида етти киши ҳалок бўлди

    Покистон Эроннинг жануби-шарқий қисмига ракета зарбасини берди. Оқибатда етти киши қурбон бўлди.

    Fars ахборот агентлигининг Систон ва Балужистон вилояти губернаторининг хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари Алиризо Марҳаматига таяниб хабар беришича, Покистон билан чегарадош аҳоли пунктида Эрон фуқароси бўлмаган етти нафар фуқаро Покистоннинг ракета ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган.

    Аввалроқ Франc Пресс агентлиги Покистон разведка хизмати вакилига таяниб, ҳарбийлар Эрон ҳудудига “Покистонга қарши гуруҳлар”га қарши зарбалар бергани ҳақида хабар берган эди.

    “Бугун тахминан соат 4:30да бир нечта портлаш овози эшитилди... Чегарадаги қишлоқларимиздан бири Покистондан ракета ҳужумига учради... Ҳодиса оқибатида Эрон фуқароси бўлмаган уч нафар аёл ва тўрт нафар бола ҳалок бўлди”, деди Марҳамати.

    Унинг сўзларига кўра, яна бир портлаш Систон ва Балужистон вилоятининг Серавон шаҳри яқинида содир бўлган, қурбонлар йўқ.

    Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси сешанба куни Покистоннинг Эрон билан чегарадош Белужистон вилоятида жойлашган “Жайш ал-Адл” террорчилик гуруҳининг асосий базасига баллистик ракета ва учувчисиз учиш аппарати зарбаси берилганини эълон қилди.

    Исломобод Теҳрон ҳужумини кескин қоралади ва чоршанба куни у ердан ўз элчисини чақириб олди, шунингдек, Эрон дипломатик миссияси раҳбари ҳозирча Покистондаги фаолиятини давом эттира олмаслигини қайд этди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates