Урганч давлат пeдагогика институтида “Жадидлар боғи” очилди

    Урганч давлат педагогика институтида “Жадидлар боғи” ташкил этилди.

    У нафақат маърифатпарварлик намояндалари бўлган жадидларимиз сиймоси ва ҳикматли сўзларини ўзида жамлаган ҳудуд, балки талабалар учун яшил табиат қўйнида китоб мутолаа қилинадиган маърифат масканига айланди. Боғда Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов, Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат ва бошқа жадид боболаримиз сиймоси ўрнатилди.

    Янгилик ва илмга интилган, эзгу ғоялар билан майдонга чиққан жадид боболаримиз миллатнинг эртасини кўзлади. Энг оғир тузум тебранишларида ҳам маърифат улашиш мақсадида ёнди. Улар ватанпарвар ва тараққийпарвар эдилар. Афсус, улар йўқотилди, изи ўчирилди. Лекин бугун жадидлар яшайдиган қалблар бор, маърифатга ташна жадидчи издошлар бор, адабиётлар хазинаси бор.

    Шундай хазиналардан бири сифатида Урганч давлат педагогика институтида “Жадидлар боғи” ташкил этилди. У нафақат маърифатпарварлик намояндалари бўлган жадидларимиз сиймоси ва ҳикматли сўзларини ўзида жамлаган ҳудуд, балки талабалар учун яшил табиат қўйнида китоб мутолаа қилинадиган маърифат масканига айланди. Боғда Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов, Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат ва бошқа жадид боболаримиз сиймоси ўрнатилди.

    9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида институтда ушбу боғнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни институт ректори очиб берди ва жадидларнинг миллатпарварлик руҳида ёзган асарлари, юрт равнақи йўлидаги фидойилиги, маърифат ва илмга интилгани ҳақида сўзлади. Ёшларни уларнинг мазмунли ижод ва умр йўлидан намуна олишга чақирди.

    Очилиш маросимида эл ардоғидаги шоир-ёзувчилар, кўп йиллар ёшларга билим берган нуроний устозлар иштирок этди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси раҳбари Дилбар Бекчонова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоира Сайёра Самандарова, Қурбон Муҳаммадризо сўзга чиқди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates