Маълумки, айни кунларда Республикамиз ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Албатта, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади.
Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
"Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди