Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади

    Жорий йилнинг 18 сентябридан 15 октябрга қадар Бобур кўчасининг бир қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

    Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, мазкур кўча ҳудудида юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Шу сабабли, жорий йилнинг 18 сентябридан 15 октябрга қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates