Пойтахт аэропортидан ноқонуний равишда 99 дона смартфон олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, “Тошкент-Сеул” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бирининг қўл ва йўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, юклар орасидаги косметика воситалари қутилари ҳамда сумка астарларига 3 хил русумдаги 99 дона муқаддам фойдаланилган смартфонлар яширилганлиги аниқланди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 207 млн сўмни ташкил қилмоқда.

    Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан 286 та ҳолатда жами 17,3 млрд сўмлик уяли алоқа воситалари ҳамда электрон қурилмаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши тўхтатиб қолинган, — дейилади хабарда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates