Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 миллион сўмни ташкил қилади

    Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.

    Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Хабар берилишича, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

    Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 миллион сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

    Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

    Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:

    - 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
    - 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

    Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

    - Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
    - Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
    - бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм этиб белгиланган.

    Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

    Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates