Пойтахтимизда олти ой давомида 72 167 дона газ ҳисоблагичлар ўрнатилди

    Пойтахтимизда “Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими” лойиҳаси доирасида шу кунга қадар 235 642 дона “ақлли” газ ҳисоблаш ускуналари аҳоли хонадонларига бепул ўрнатиб берилди.

    Январь-июнь ойларида эса истеъмолчилар хонадонига 72 167 та ҳисоблагич ўрнатилган.

    “Бу жараён барча туманларда изчил давом эттирилмоқда. Ўрнатилган ҳисоблагичларнинг 85 фоизи ҳовли-жойлар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, бугунги кунга қадар ўрнатилган “ақлли” газ ҳисоблагичларнинг ҳар бири табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган. “Ақлли” газ ҳисоблагичлар истеъмолчилар манфаатига хизмат қилиши табиийдир.

    Соҳани рақамлаштириш ва унга энг илғор технологияларни жорий этилишига қарамасдан, газ ҳисоблаш ускуналаридан фойдаланиш талабларини бузиш ва истеъмолчилар томонидан уларнинг ишлашига ташқи таъсир кўрсатиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда,” дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates