Пойтахтимизда қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони 8 539тага етди

    Урбанизация 29 март 2021 720

    2021 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 8 539 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 мингтага ошди.

    Туманлар кесимида:

    — Бектемир тумани - 180 та,
    — Мирзо Улуғбек тумани - 1075 та,
    — Миробод тумани - 764 та,
    — Oлмазор тумани - 710 та,
    — Сергели тумани - 462 та,
    — Учтепа тумани - 622 та,
    — Чилонзор тумани - 1098 та,
    — Шайхонтоҳур тумани - 685 та,
    — Юнусобод тумани - 1114 та,
    — Яккасарой тумани - 874 та,
    — Янгиҳаёт тумани - 169 та,
    — Яшнобод тумани - 786 та.

    Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу йўналишдаги ишлар кўламининг ортганидир.

    Йўналишлар бўйича иш ҳажмининг ўсиши:

    — Бино ва иншоотлар қуриш ўтган йилга нисбатан 113,7 % га (жами қурилишдаги улуши 50,0 %);
    — Фуқаролик объектларини қуриш 125,7 % га (жами қурилишдаги улуши 6,5%);
    — Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари 121,1 % га (жами қурилишдаги улуши 43,5 %).

    Жорий йилнинг январь-февраль ойларида пойтахтимизда жами 2 935,2 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган, бу 2020 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 104,1% га кўп.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates