Пойтахтимизда “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази иш бошлади

    Марказ жорий йил 21 декабрь куни “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамкорлигида очилди.

    “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази фаолияти тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилишга ўқитиш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

    Ўқув марказ бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчига мўлжалланган бўлиб, барча зарурий таълим воситалари, ўқув қуроллари, адабиётлар билан таъминланган. Машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида амалга оширилади.

    Мутлақо янгича тизим асосида, жами 72 соатга мўлжалланган курслар 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates