Тошкентда Мозандаран савдо-саноат палатасининг ваколатхонаси очилади

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Эрон Ислом Республикаси Савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси бошқаруви аъзоси Абдуллоҳ Мўҳожир бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Мозандаран вилояти ишбилармонлар делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Мозандаран вилояти — Эроннинг шимолида жойлашган, агросаноат ва экспорт салоҳияти юқори бўлган ҳудуд. Вилоят агросаноат, озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть-кимё, қурилиш материаллари ва сайёҳлик соҳаларида катта салоҳиятга эга. У ерда йилига 6 миллион тонна аграр маҳсулот ишлаб чиқарилади. 3 та эркин иқтисодий зона мавжуд, сайёҳлик ва саноат йўналишларида фаол.

    Тадбирда Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий, Мозандаран вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари Али Тақипур, Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси Мусо Оғаи, шунингдек, икки мамлакатнинг ишбилармон доира вакиллари иштирок этдилар.

    Учрашувда Мозандаран вилояти Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси ваколатхонасининг очилиши муносабати билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Эрон томони «IranExpo–2025» халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбек–Эрон бизнес форуми да Ўзбекистон ишбилармонлари делегациясининг фаол иштирокини юқори баҳоладилар.

    2024 йил якунлари бўйича икки томонлама савдо ҳамкорлиги умумий 469,6 миллион долларни ташкил этди, шундан экспорт – 163,5 миллион доллар, импорт эса – 333,0 миллион долларни ташкил қилди. Бугунги кунда мамлакатимизда Эрон сармояси иштирокида 261 та корхона фаолият юритиб келяпти.

    Ўз навбатида, Д.Расулов икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда қўшма кооперация лойиҳаларини йўлга қўйиш мақсадида ўзбек тадбиркорларининг Мозандаран вилоятига ташрифини ташкил этиш таклифи билдирилди.

    Музокаралар якунида мазкур ташрифни амалга ошириш ва ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates