“President Tech Award” танлови ғолиблари тақдирланди

    Рақамлаштириш 26 декабр 2023 750

    Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 100 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин олган жамоалар 50 минг АҚШ доллари ва учинчи ўринни олган жамоалар эса 30 минг АҚШ долларига сазовор бўлдилар.

    Рақамли технологиялар вазирлигининг мажлислар залида энг илғор стартап лойиҳаларини аниқлашга бағишланган “President Tech Award” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимини бўлиб ўтди.

    Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

    Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 100 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин олган жамоалар 50 минг АҚШ доллари ва учинчи ўринни олган жамоалар эса 30 минг АҚШ долларига сазовор бўлдилар.

    Танлов давомида иштирокчилар соҳадаги илғор тенденцияларни акс эттирувчи кенг кўламли ғоялар ва ишланмаларни тақдим этдилар.

    Эксперт ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган лойиҳаларни ҳар томонлама кўриб чиқди, уларнинг замонавий жамиятда амалга ошириш ва реал фойда келтириш имкониятларини баҳолади.

    Ғолиб жамоалар ютиб олган пул мукофотининг 50 фоиз миқдорини дарҳол қўлга киритадилар, қолган 50 фоиз қисмини эса бир йиллик амалга ошириш керак бўлган ва келишилган мақсад ва мажбуриятларни бажарганига қараб, икки қисмга бўлиб, тўлаб берилади.

    Жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни натижалари бўйича 51 мингдан ортиқ овоз берувчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, 75 мингдан ортиқ овоз берилди.

    Танловнинг бешта асосий йўналишлари бўйича қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди. Хусусан:

    Сунъий интеллект технологиялари йўналиши. “Tahrirchi” — ўзбек тилида ёзишни осонлаштиришга мўлжалланган лойиҳа. Дастур ўзбек тилидаги матнлардаги имло, контекстуал, стилистик ва грамматик хатоларни текширади.

    Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар. “Mentalaba” — талабаларга Олий таълим муассасаларини топиш, ўрганиш ва таққослашда ўзлари учун энг яхши мактабни аниқлашда ёрдам берувчи лойиҳа.

    Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари. “ALATOR” — хусусий ва давлат секторлари томонидан ишлаб чиқарилган ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ва бошқа зарарли фаолиятларни аниқлаш ва олдини олиш имконини тақдим этувчи лойиҳа.

    Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар йўналиши. “Yemak” — озиқ-овқат етказиб бериш хизмати.

    Компьютер ва мобил ўйин дастурлари. “AirPilot” — виртуал ва реал ҳаёт шароитида ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг турли воситаларини бошқариш ва улар билан танишиш қобилиятига эга бўлган ёшларда аэродинамика ва аэрокосмик технологияларга қизиқиш уйғотадиган мобил ўйин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates