Президент эътироф этган маҳалла раиси Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

    Мамлакатимизда 17 феврал 2022 2144

    Музаффар Аҳмаджонов Бахтиёр ўғли Наманган шаҳар ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Лавозимига кўра, шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳам ҳисобланади.

    Музаффар Аҳмаджонов 1993 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У меҳнат фаолиятини 2016 йилда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси» бош мутахассислигидан бошлаган.

    Музаффар Аҳмаджонов тайинловга қадар Наманган шаҳрининг «Даштбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида намунали ишлаб келаётган эди. Бу маҳаллага Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда ташриф буюрган, эътироф этган ва республикадаги энг ёш маҳалла раисини «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирлаган эди.