– 2019 йилдан буён ва бу йил ҳам ташкилотимиз Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда ишлаб келади ҳамда имтиҳон саволларини тайёрлаш ва ўқувчиларни саралашда, натижаларни эълон қилишда иштирок этади, деди Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Steve King. – Бу йилги имтиҳонларнинг 1-босқичи учун 8 та турли хил вариантлардаги саволлар ишлаб чиқилди. Бунда саволларнинг такрорланмаслиги ва ҳар сменада ҳар хил саволлардан фойдаланган ҳолда шаффофликни таъминлашга интилдик.
Шунингдек, бу йилги Президент мактаблари қабул имтиҳонларига мазкур халқаро ташкилотнинг иштироки йўқлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз экани таъкидланган.