Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди

    Кеча, 24 июль куни Швейцария давлатида бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз юксак натижа - 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

    Таъкидланишича, 90 га яқин давлатдан 350 га яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медаль, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медаль ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олтин медаль олган ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 миллион сўм), устози 450 баравари(148,5 миллион сўм) миқдорида, кумуш медаль учун ўқувчи 300 баравар (99 миллион сўм), устози 250 баравар (82,5 миллион сўм) ҳамда бронза медаль учун ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 миллион сўм), устози 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates