баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Президент сайлови логотипи яратилди

    Сайлов 28 июл 2021 804

    Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида журналистлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, сайлов лейбли тавсифига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакилари иштирок этди.

    Айтиш керакки, сайлов – муҳим сиёсий жараён. Унинг боришини ОАВ вакиллари иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сайлов жараёни нечоғли кўп ёритилса, фуқароларнинг фаоллиги шу қадар ошиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий билими шу қадар кенгайиб бораверади. Сайловларни яхши ва сифатли ёритиш учун эса, шубҳасиз, яхши шароит мавжуд бўлиши керак. Шу маънода, МСК Матбуот марказида журналистлар учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган:

    Биринчи навбатда, журналистлар ўз фаолиятини бемалол олиб бориши учун Матбуот маркази компьютер ускуналари билан тўлиқ таъминланган. Матбуот марказида юқори тезликка эга вай-фай мавжуд. Тадбирда шу ва шу каби бошқа қулайликлар тақдимот қилинди. Шу билан бирга, сайлов кампаниясининг ўзига хос имиджи – сайлов логотипи ҳам тақдим қилиниб, унинг тавсифи тушунтирилди.

    Мутахассислар таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ўтказиш даврида кенг фойдаланиладиган рамзлар, сайловнинг “юзи” ҳисобланувчи логотип ҳамда бошқа атрибутларнинг кўриниши ва моҳиятини ишлаб чиқишда аввалги сайловлардан орттирилган малака, шунингдек, замонавий дунё тажрибасига таянилди.

    Дунё тажрибаси, хусусан, Россия, АҚШ, Франция, Корея Республикаси сингари мамлакатларнинг сайлов ўтказиш борасидаги амалиёти ўрганилганида, маълум бўлдики, ривожланган мамлакатларнинг аксарияти ўз сайлов кампаниясини ўтказиш чоғида фойдаланадиган логотипида учта жиҳат бўлишига алоҳида аҳамият қаратар экан. Булар:

    1. муайян сана;

    2. ҳамма учун бир хилда тушунарли рамз;

    3. давлат байроғининг ранги.

    Асосийси, логотип ўзи билан зарур информацияни “ташиши” керак.

    Бу борада қарийб уч ой мобайнида изланишлар олиб борилди. Мазкур мақсадлар учун махсус фокус гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркибига мамлакатимиз аҳолисининг барча қатлами: зиёлилар, ишчилар, хизматчилар, деҳқон-фермерлар, шунингдек, ёшлар, кексалар, эркаклар ва аёллар, умуман олганда, ҳамма тоифа вакиллари киритилди.

    Тадбирда Президент сайлови логотипи, сайлов жараёнини ёритиш мақсадида яратилган махсус ахборот портали, мобил илова такдимоти ўтказилди.

    Баҳор Хидирова,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates